Fan oyliklari

FAN OYLIGI QIZIQARLI O`TDI.

Barcha maktablarda bo`lganidek bizning maktabimizda ham 2016 yilning FEVRAL oyida «Matematika va informatika» fani oyligi ko`tarinki kayfiyatda o`tkazildi. Fan oyligi yakuni bo`yicha bo`lib o`tgan tadbirda 7-sinfning «Al-Xorazmiy» va 6-sinfning «Algoritmlar» guruhlari o`zaro bellashishdi.

SAM_0033

Bellashuv natijalariga ko`ra «Algoritmlar» guruhi g`oliblikni qo`lga kiritishdi. Ayniqsa guruh a’zolaridan S. Mustafoyeva, T. Qobilov kabi o`quvchilarning faolligi sezilib turdi.

SAM_0041

    Kecha so`ngida Maktab direktori A. Turaqulov g`olib o`quvchilarga Maqtov yorlig`i hamda estalik sovg`alarini topshirdilar.

M. Primova,

40-umumiy o`rta ta’lim maktabining O`TIBDO`

FAN OYLIGI BO`LIB O`TDI.

       Barcha maktablarda bo`lganidek bizning maktabimizda ham NOYABR oyida rus tili fani oyligi ko`tarinki kayfiyatda o`tkazildi. Fan oyligi yakuni bo`yicha bo`lib o`tgan tadbirda 8-a sinfning «Tilshunoslar» va 8-b sinfning «Tarjimonlar» guruhlari o`zaro bellashishdi. Bellashuv natijalariga ko`ra «Tarjimonlar» guruhi g`oliblikni qo`lga kiritishdi. Ayniqsa guruh a’zolaridan M. Nurfayziyev, N. Turaqulova kabi o`quvchilarning faolligi sezilib turdi.

    Kecha so`ngida Maktab direktori N. Po`latova g`olib o`quvchilarga Maqtov yorlig`i hamda estalik sovg`alarini topshirdilar.

Nozima Ravshanova,

15-umumta’lim maktabining rus tili fani o`qituvchisi.

Yangiliklar

 Анъанавий август кенгаши қизиқарли ўтди.

Жорий йилнинг 26-август куни Туман ХТМФМТТЭБга қарашли 20-умумий ўрта таълим мактабида Халқ таълими ходимларининг Ананавий август кенгаши бўлиб ўтди. Ананавий август кенгашига Хатирчи туман ҳокими Ғ. Алиев, ИИБ дан майор Турсунов, Туман молия бошқармаси бошлиғи Ж. Қаххоров, барча таълим муассаса директорлари, илғор ўқитувчилар ва “Билимлар беллашувида” ғолиб бўлган ўқувчилар иштирок этдилар.

20140826_090058
Ананавий август кенгаши йиғилишини Хатирчи туман ХТМФМТТЭБ мудири М. Файзиев очиб, барчани яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллик шодиёнаси ҳамда “Билимлар куни” билан қутладидлар. Ўқув йили бошланишидаги дарсларнинг “Мустақиллик дарслари” билан уйғун ҳолда олиб борилиши, шунингдек, “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим, сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган эзгу шиорга ҳамоҳанг ташкил этилиши ҳақида тўхталиб ўтдилар.

20140826_090253

Шундан сўнг Хатирчи туман ҳокими Ғ. Алиев сўзга чиқиб, барча халқ таълими ходимларини бугунги ананавий август кенгаши байрами билан қутлар экан, таълим муассасалари ходимлари олдидан катта маъсулият вазифалари турганлиги ҳақида гапирдилар. Туманимиз ўқувчилари Вилоят, Республика босқичида “Билимлар беллашувида” иштирок этган 55-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ғайбуллаева Севара География фанидан 1-ўринни эгаллаб олтин медал, 70-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Суюнов Қувончбек ҳам география фанидан 3-ўринни эгаллаб, бронза медали билан тақдирлангани, туманимизга катта ютуқлани қўлга киритган иккала ўқувчиларимизни ҳам туманимиз ҳокими Ғ. Алиев қутлаб, қимматбаҳо совғаларни топгирдилар.

20140826_09032620140826_092215
Йиғилишни кўтаринки руҳда ўтишида 20-умумий ўрта таълим мактаби жамоасининг меҳнати таҳсинга лойиқ. Ўқувчилар томонидан тайёрланган чиқишлар ҳаммага манзур бўлди.
Йиғилиш якунида 2013-2014 ўқув йилида қўлга киритган ютуқлари учун 18, 20, 33, 65, 35, 10, 16, 7, 31, 85-мактаблар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Хатирчи туман кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва Хатирчи тумани ХТМФМТТЭБнинг “Фахрий ёрлиқлари” билан мукофотландилар.

Хатирчи туман ХТМФМТТЭБ
методисти Н. Хушвақова.

ХАРОМ ЛУҚМАНИНГ КАСРИ.

   Яқинда туман маданият саройида тумандаги мактаб ўқитувчилари вакиллари ҳамда туман прокуратураси билан ҳамкорликда учрашув бўлиб ўтди.


  Учрашувда туман прокурори Ж. Сатторов иштирок этди ва айни кунларда республика миқёсида айрим ўқитувчи ва ўқувчилар, раҳбар ходимлар томонидан содир этилаётган жиноий ҳодисалар, порахўрликлар ҳақида маъруза ўқиди ҳамда аниқ далиллар асосида воқеа ва ҳодисалар тафсилотларини баён этди.

   Шундан сўнг Республика Ички Ишлар Вазирлиги томонидан тайёрланган «Харом луқманинг касри» деб номланган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё, Хоразм вилоятларининг айрим таълим даргоҳларида содир этилган ноқонуний, жиноий ишлар ўз аксини топган видеолавҳа намойиш этилди. Бу ҳолатлар айрим раҳбар ходимлар ҳамда уларнинг қўл остидаги кимсалар томонидан амалга оширилган. Улар ўз мансабини суиистемол қилган ҳолда порахўрлик билан шуғулланишган, алдов йўли билан бегуноҳ шахслардан пул ундириб, атрофдаги инсонларга ўз таъсирини ўтказган ва айни кунда бу қинғир ишлари учун жиноий жавобгарликка тортилишган.

  Энг ачинарлиси шундаки, бу шахслар таълим масканларида фаолият юритаётган педагоглардир. Видеолавҳа сўнгида бу шахсларнинг қинғир ишлари фош этилганлиги, уларнинг қаттиқ пушаймонлиги ва изтироблари намойиш этилди. Учрашув сўнгида иштирокчилардан вакиллар сўзга чиқиб, халқимизда «Сўнги пушаймон ўзинга душман» деган нақл борлигини, аввало устоз деган улуғ номга доғ туширмаслик лозимлигини, бу ҳолатлар жамиятимизни пароканда қилиши мумкинлигини эътироф этишди. Таълим даргоҳларида эзгу ишларни амалга ошириш, ёш авлод онгига ҳам эзгу ғояларни, Ватанга муҳаббат руҳини сингдириш ҳар бир ўқитувчининг шарафли бурчи эканлигини унутмаслигимиз лозимлигини таъкидлашди. Бўлиб ўтган учрашув барчада катта таассурот қолдирди ва тўғри хулоса чиқаришга даъват этди.

Мақола санаси: 22.08.2014 й.

Tajribalar tan olindi.

«Bilim va tajribamiz barkamol avlod kamoli uchun» mavzusida yangi pedagogik va axborot texnologiyalari asosida ishlayotgan ilg`or o`qituvchilarning an’anaviy XII viloyat anjumani bo`lib o`tdi.

Unda tumandoshlarimiz ham muvaffaqiyatli ishtirok etishdi. Jumladan, Xatirchi tuman Xalq ta`limi muassasalari faoliyatini metodik ta`minlash va tashkil etish bo`limi mudiri M. Fayziyev «Eng yaxshi dars tahlil qilgan Xalq ta`limi muassasalari faoliyatini metodik ta`minlash va tashkil etish bo`limi mudiri» nominatsiyasi bo`yicha g`oliblikni qo`lga kiritdilar. Shuningdek, «Eng yaxshi faoliyat yuritgan maktab direktorining O`quv-tarbiyaviy ishlari bo`yicha direktor o`rinbosarlari kengashi» nominatsiyasida ham Xatirchi tuman kengashi peshqadamlik qilishdi.

 

Maqola sanasi:    07.07.2014 yil

Xorijiy tillar

Президент карори ижроси амалда…..

 

Ўсиб келаётган ёш авлодни  чет тиллар буйича ўқитиш.шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш ҳамда дунё ахборот ресурсларларидан кенг кўламда фойдаланишлари, ҳалқаро ҳамжамият билан алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10-декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875 сонли қарори қабул қилинди.

Шу кунга қадар қарор бандларида келтирилган топшириқ ва кўрсатмалар ижроси жойларда тезкор суръатларда максадли равишда ижросини топмокда.Қарорнинг биринчи бандида кўрсатилган республиканинг барча худудларида 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб 1-синф ўқувчиларга чет тилларни ўйин тарзида ўтилиши босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Дастлаб барча чет тили ўқитувчилари Халқ Таълими Вазирлиги томонидан ташкил этилган янги дастур буйича апрел-август  ойларида малака ошириб қайтган бўлса кейинги босқичда таълим муассасаларида 1-синфлар учун техника ва мулътимедия воситалари билан жиҳозланган синф хоналарининг янги ўқув йилига тўла тайёр ҳолатга келтириш ишлари амалга оширилди.Ушбу қарорнинг узвий давоми улароқ Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 8 майдаги “Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар буйича давлат таълим стандартлари тугрисида”ги 124-сонли карорининг  ишлаб чиқилиши ҳам чет тиллар ўқитилишига  бўлаётган  эътиборнинг яққол  далилидир.

Айни пайтда мактаб остонасига  қадам қуйган жажжи болажонларнинг инглиз тилида саломлашиш ўзини таништириш каби кўникмаларга эга бўлгани барча шу юртда истиқомат қилувчи юртдошларимизга чексиз фахр туйғусини уйғотади.  Туман ХТМФМТТЭБ мудири М.Файзиев ташаббуслари билан 28-сентябр ва 2-октябр кунлари туман марказидаги 85 ва 7-умумий ўрта таълим мактабларида  чет тили ўқитувчилари иштирокида “Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 8-майдаги”Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар буйича давлат стандартлари тугрисида”ги 124-сонли карорини урганиш ва 1-синфларда чет тили дарс жараёни технологияси хамда чет тили хоналарининг янги давлат таълим стандартлари асосида жихозланиши мавзусида укув-амалий семинари ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

85-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси Кобилова Дилобар,7-мактаб ўқитувчилари Махатова санобар ,Бекқулова Наргиза,Ламаева Фарида,11-мактаб немис тили фани ўқитувчиси Тўрақулова Дилнозаларнинг кўргазмали,амалий ва намунавий машғулотларини ўқитувчилар илиқ қарши олди.35-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси Аджиумерова Илвиранинг чет тиллар буйича янги ДТСнинг мазмун –мохиятини очиб беришга багишланган киёсий тахлиллар асосидаги маърузаси чет тили фани укитувчилари учун ажойиб манба булгани шубхасиз.Юкори савияда ва кургазмали равишда ташкил этилга тадбирда  барча таълим муассасаларининг 1-синфларига дарс берувчи чет тили ўқитувчилари, ХТМФМТТЭБ мутахассислари иштирок этди.

 

 

 

MTM

КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ.

Бугун ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига, унинг илм олишига, ўсиб улғайишига катта эътибор берилмоқда.

Жумладан умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-хунар коллежи ҳамда мактабгача тарбия муассасалари қайта қурилиб, замон талабига мос ҳолда замонавий жиҳозлар билан тулиқ таъминланмокда.

Шу ўринда айтиш жоиз “Истиклол” МФЙда жойлашган бизнинг “Камолот” мак­табгача тарбия муассасамиз ҳам таниб булмас даражада ўзгарди. Болалар майдончаси курилди. Болалар учун ошхона, ётокхона ва бошқа имкониятлар яратилди.

Хозирда мазкур таълим даргоҳида 5 нафар тарбиячи, 6 нафар ошпаз,  4 нафар шифокор,  яна 10 нафар ишчи хизматчилар болаларнинг билим олиши, яйраб ўсиши ва уз навбатида яхши дам олишлари учун масъул этиб белгиланган. Муассаса раҳбари Умида Каримова эса жуда талабчан, тиниб-тинчимайдиган, тарбияла- нувчилари учун жонини ҳам аямайдиган ажойиб инсон.

Яқинда боғчада “Келажак эгалари” деб номланган тадбир ўтказилди. Унга маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, ота-оналар таклиф этилди.

Тадбирда барча гуруҳ тарбияланувчилари ўзларининг шеър ва қўшиқлари, асфальтга расм чизиш мусобақаси билан иштирокчилар кўнглини хушнуд этишди.

Байрам тадбири сўнгида сўз олган У.Каримова даст­лаб ушбу тадбирни ўтказишда ўзларининг хомийлик ёрдамини кўрсатган “Хатирчи-дон” махсулотлари корхонаси раҳбари Толибжон Холмуродовга, фермер Вахоб Рахматуллаевга ўз ташаккурини билдирди. Шунингдек тадбирда фаол иштирок этган иштирокчиларга Фахрий ёрлиқ, барча болажонларга эса турли ширинликлар тарқатилди.

М.СУЛТОНОВА, 45- мактаб ўқитувчиси.

DTS

Metodistlar

ФАОЛИЯТ ТАЛАБ ДАРАЖАСИДА.

  Яқинда 9-умумий ўрта таълим мактабида тумандаги мактабларнинг илмий бўлим мудирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тумандаги 87 та умумий ўрта таълим мактабларининг илмий бўлим мудирлари ва қўшни мактаблардан услуб алмашиш учун ўқитувчилар ташриф буюришди. Улар дарс жараёнлари билан танишиб, тажриба алмашишди, ёш ўқитувчиларга методик ёрдамлар беришди.

  Дарслар таҳлилидан сўнг бўлиб ўтган муҳокамада аксарият ўқитувчиларнинг фаолияти намунали ва ДТС талаблари даражасида деб топилди. 1-тоифали она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Г. Эшмуродованинг дарси туман миқёсида, бошланғич синф ўқитувчилари З. Избосарова ҳамда Ш. Ҳусанованинг дарслари эса туман миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.

Н. Хушвақова методист.

Мақола санаси: 03.04.2015 й 

ЎҚУВ ЙИЛИ ОЛДИДАН
ҚИЗИҚАРЛИ АНЖУМАН.

85-мактабда янги ўқув йили олдидан таълим муассасалари рус тили фани ўқитувчиларининг шўъба йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча мактаблардан тегишли вакиллар иштирок этишди.

Шўъба йиғилиши “Ягонасан, мақаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида “Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг педагогик маҳорати ва касбий маданиятини юқори сифат даражасига кўтариш” мавзусида ўтказилди.
Анжуман қизиқарли, кўтаринки руҳда, баҳс-мунозара тарзида ташкил этилганлиги учун ҳам таасуротларга бой бўлди. Шунингдек, унда малакали ва фидойи ўқитувчиларнинг чиқишлари ҳам ташкил этилди. Улар анжуман қатнашчиларига ўз иш тажрибалари ҳақида гапирар эканлар, мамлакатимизда таълим соҳасига берилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Туман ХТМФМТТЭБ нинг мутахассиси Д. Очилов шўъба йиғилиши иштирокчиларини янги ўқув йили билан қутлар экан, соҳада эришилган натижаларни сарҳисоб ва таҳлил қилиб берди.

С. Нуримова, рус тили фани услубшуноси.

2014 йил 22-август  

Самарали    якунланди

Таълим-  тарбия   жараёнида    мазмун   ва   сифатни   ошириш,  мактаб   таълимини   ривожлантириш   Давлат   умуммиллий   дастурининг   муҳим  омилларидан   биридир.   Умумтаълим   мактабларида   фанларнинг   қай  даражада   ўқитилаётганлиги,  ўқувчиларнинг   фан  йуналишларидаги  ДТС да  белгиланган   билим,   кўникма   ва  малакаларнинг   ўзлаштираётганлик   ҳолати   таълим   мазмунининг   сифат   даражасини   белгиловчи    вазифадир.  Шу   маънода,   фанлар   бўйича   ойликлар   ўтказиш   таълим    самарадорлигини   оширишнинг   асосий   йуналишларидан  бири   бўлди.

Якунланаётган   март   ойи  Республикамиз   миқёсида  “Табиий   фанлар   ойлиги”  деб   белгиланган   эди.  Туманимизда   мавжуд   88та   мактабда   мазкур   ойликни   ўтказиш    чора-  тадбирлари   ишлаб   чиқилди  ва   вазифалар   белгилаб   олинди.   Шуни   айтиш  лозимки,  барча   мактабларда  табиий   фанлар   ойлиги   ўқув   жараёни  сифатини  ҳамда  фан   ўқитувчиларининг   педагогик  маҳоратини  намойиш   этиш   имконини  берди.

Жумладан ,  72-  мактабда  биология   фани   ўқитувчиларининг   ҳаракатдаги  семинари   бўлиб  ўтди.  Бунда  ўқитувчи   К.Худоёров   ташаббуси   билан  7-синф   ўқув чилари  томонидан   “Қушлар   байрами”  тадбири   ўтказилди.  Тадбирда   ўқувчилар  намоиш   этган   қушлар  кўргазмаси,    мусиқий   чиқишлар,  шеърий   топишмоқлар   барчага   манзур   бўлди.  “Қушлар   байрами”  биология   фанидан   ўтказилиши  лозим   бўлган  энг   оммавий  ва   анъанавий   тадбирлар   жумласига  киритилиши  кераклиги   семинар  иштирокчилари   томонида  эътироф   этилди. Биология  фани  ўқитувчиси  К.Худоёровга   миннаддорчилик  билдирилди.

Бундан   ташқари   ҳар  бир  таълим  марказида  “Очиқ   эшиклар   куни”ни   ташкил  этилиши    анъанага   айланиб   бормоқда.   Ўқитувчилар  томонидан  фан   ойлиги   давомида  “Очиқ   эшиклар    кунлари”  ҳам   бўлиб   ўтди.

Хусусан,  18-мактаб   физика    фани  ўқитувчиси  О.Холов,  19-мактаб   ўқитувчиси  Н.Рахимова,  20-мактаб   ўқитувчиси  Д.Салимова,  34-мактаб   ўқитувчиси  Н.Сағдуллаева,   44-мактаб    ўқитувчилари   Шерматова,  Эгамбердиевалар   томонидан    ташкил  этилган   дарслар   ва  тадбирлар,   ўқув   лаборатория   жиҳозларидан   самарали    фаодаланиб   ўтказилган   тажрибалар  ўқувчи   ҳамда   ота-оналарда   катта   таъссурот   қолдирди.    Туманимиз   бўйлаб   бундай   фидоий   ва   жонкуяр   ўқитувчиларнинг   номини    кўплаб   келтиришимиз   мумкин.

“Табиий   фанлар  ойлиги”   туманимизда   самарали   якун   топди.   “Фан  ойлиги”,  “Очиқ   эшиклар   куни”  ўқитувчиларга  янгиликларни   тўлақонли   етказиш,   тажриба   алмашиш   ва   ечимини   топмаган   муаммоларни   ҳал  этиш   имконини   яратди .

 

AKT

2014 yilning 15-dekabr kuni XTMFMTTEB ga qarashli 78-umumiy o`rta ta’lim maktabida Viloyat seminar amaliyoti bo`lib o`tdi.

Tashxis markazi

Навоий вилояти Хатирчи туман халқ  таълими муассасалари  фаолиятини  методик  таъминлаш  ва  ташкил  этиш  туман  бўлимида 2013-2014 укув  йили учун  кабул килинган 6 ёшли болаларни психологик-педагогик кўрикдан ўтгазилганлиги бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан  маълумот.

Хатирчи туман ХТБга қарашли 88 та умумтаълим мактаби  бўлиб,  2013-2014 ўқув йилида     1 синфга  7 ёшлилар  3209  нафар  ўқувчи,  шундан 58 нафари 6 ёшлилар ташкил этди ва  жами мактабга 3267 нафар укувчи кабул килинди..

Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 24 апрелдаги 130-сонли буйруги билан тасдикланган «Олти ёшли болаларнинг психологик-педагогик ташхис комиссиялари тугрисида»ги Низом талабларига  узгартириш киритиш,  2013-2014 ўқув йилида  олти ёшли болаларни мумутаълим мактабларининг биринчи синфларига кабул килиш тиббий курик хулосасига  кура мутлок соглом деб топилган олти ёшли болаларни психологик- педагогик ташхис куригини самарали ташкил этиш хамда Халк таълими вазирлигининг 2013 йил

2 майдаги № 154 сонли буйругини  ижросини таъминлаш максадида  туман Халк таълими булимининг  2013 йил  2 июлдаги № 103- сонли буйруги чикарилди .

Буйрукка кура 2006 йил 1 январдан 31 декабрга кадар тугилган болалар мактабга тугридан-тугри кабул килинди ,  2007 йилда   1 январдан 1 сентябрга кадар тугилганлар  тиббий  курик натижасига кура соглом деб топилган болалар  педагогик психологик курикдан  утказилиб мактабга тавсия этилдилар .

2006 йилда тугилган болаларни мактабга кабул килиш  буйруги  май ойида келганлиги учун  уларни тугридан тугри кабул килиш жараёни амалга оширилди ва  1 синфга укишга келадиган укувчилар сони  режага нисбатан  ошиб  кетди,  2007 йилда  тугилган   болаларнинг   фоизини камайтирилди  ва улардан  65  нафар тушган аризадан   58 нафари  мактабга  1 синфга укишга кабул килиди.

Кабул  килинган 58 нафар укувчининг  барчаси  тиббий курикдан утказилган  ва соглом деб топилган.  Уларни  мактабларда  узлаштириш ахволи яхши.

 

SPORT

ПОЛВОНЛАРИМИЗ ҒОЛИБ БЎЛИШДИ.
Туман ХТМФМТТЭБ га қарашли 10-БЎСМ да «Соглом бола йили» ва мустақиллигимизнинг 23 йиллиги муносабати билан Ибрагимов Абдумалик хотирасига бағишлаб ўқувчилар ўртасида эркин кураш бўйича республика турнири бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман ХТМФМТТЭБ, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман бўлими «Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, 10-БЎСМ ва бир гуруҳ ота-оналар ҳомийлигида ташкил этилган мазкур турнирни туманимиз ҳокими F. Алиев кириш сўзи билан очди ва спортчиларга зафарлар тилади.
Мазкур мусобақага иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарканд, Тошкент вилоятлари, Тошкент, Олмалиқ, OҚТОШ шаҳарларидан 13 вазнда полвонлар таклиф этилишди. Мусобақа ФИЛА қоидаси асосида ўтказилди.
Унда 2000-2002-йилларда туғилгаи ёшлар ўртасида 23, 26, 29, 32, 35, 85 килограмм вазнларда, 1999-2001-йилларда туғилган ёшлар ўртасида 32, 42, 46, 50, 54, 58 килограмм вазнларда полвонлар беллашищди.
Мусобақа натижасига кўра 1 -ўрин Хатирчи тумани жамоасига, 2-ўрин Бухоро вилояти жамоасига, 3-ўрин Навоий шаҳри ҳамда Самарканд вилояти жамоаларига насиб этди.
Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорларга ҳомийлар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари, диплом ва медаллар топшириди.

Мақола санаси: 26.08.2014 й

Tumanimiz sportda o`z o`rniga ega. 

Shu yilning 18-21-iyun kunlari sportning erkin kurash turi bo`yicha Chirchiq shahrida O`zbekiston chepioni Adham Ochilov sovrini uchun Respublika turniri bo`lib o`tdi.  Unda tumanimizdan 2000-2001 yillarda tug`ilgan 9 nafar 10-BO`SM o`quvchilari ishtirok etishdi. Ulardan I. Normurodova 1-o`rinni, I. Ilhomov va A. Abbosovlar 2-o`rinni, J. Vohidov, Z. Rashidov hamda M. Xo`janazarovlar 3-o`rin sohiblari bo`lishdi.

Shuningdek 2014 yilning 25-27-iyun kunlari Toshkent shahrida O`zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi tomonidan O`zbekiston terma jamoasi uchun munosib o`rindoshlarni saralab olish va iqtidorli sportchilarni aniqlash maqsadida erkin kurash bo`yicha 2000-2001 yillarda tug`ilgan o`smirlar o`rtasida O`zbekiston chempionati bo`lib o`tdi. Unda Respublikamizning barcha viloyatlaridan mohir sportchilar qatnashishdi. Mazkur chempionatda Xatirchilik polvonlardan 7 nafari ishtirok etib 2 ta oltin, 1 ta kumush, 2 ta bronza medallarini qo`lga kiritishdi. Bundan tashqari 42 kg vaznda Z. Rashidov, 47 kg vazinda I. normurodov 1-o`rin, 85 kg vaznda A. Abbosov 2-o`rin, 47 kg vaznda A. Ismatullayev va 53 kg vaznda A. Salimov 3-o`rinlarni sohiblar bo`lishdi.

Maqola sanasi:   07.07.2014 yil

«Sog`lom bola-yurt tayanchi»

Xatirchi tuman Xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish bo`limiga qarashli 10-BO`SM katta sport zalida «Sog`lom bola yili» va Xalqaro bolalarni himoya qilish kuniga bag`ishlab 6-7 yoshli tarbiyalanuvchilar o`rtasida «Sog`lomjon-polvonjon» 4-5 yoshli tarbiyalanuvchilar o`rtasida «Kichkintoy-shirintoy» sport musobaqasi bo`lib o`tdi.

Tadbir sport estafetalari turlari bo`yicha maktabgacha ta’lim muassasalari tarbiyalanuvchilari o`rtasida o`tkazildi. Tadbirni BSRJ tuman vakili Ya. Xalayev hamda Xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish bo`limi Jismoniy tarbiya fani metodisti M. Abdullayevlar o`tkazdilar.

Bo`lib o`tgan tadbirda 1-o`rinni 1-MTM tarbiyalanuvchilari qo`lga kiritib musobaqaning viloyat bosqichida ishtirok etish uchun yo`llanma olishdi. 2-o`rinni esa 3-MTM, 3-o`rinni 2-MTM jamoalari egallashdi.

Musobaqada g`olib bo`lgan jamoalarga tuman Xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish bo`limi tomonidan diplom va estalik sovg`alari topshirildi.

BIZNING YOSHLARGA GAP YO`Q

Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan tumanimizdagi 10-BO`SMda sportning turli yo`nalishlari bo`yicha qiziqarli bellashuvlar tashkil etildi. Mazkur tadbirni tumanimiz hokimi G`. Aliyev ochdi va barcha ishtirokchilarni bayram shodiyonalari bilan muborakbod etdi.

Shundan so`ng  suzishning 4 ta turi bo`yicha 3 ta jamoa o`zaro bellashishdi. 1999-2000 yillarda tug`ilgan o`smirlar murabbiyi Rustam Xayriddiniv, 2001-2002 yillarda tug`ilgan o`smirlar murabbiyi Jo`rabek Jo`rayev va 2003-2004 yillarda tug`ilgan yoshlar murabbiyi Munisa Ismoilova boshchiligida musobaqani boshlashdi. Tadbirda sportchilarning ota-onalari ham ishtirok etishdi. Bellashuv juda qiziqarli o`tdi. G`oliblarni aniqlash juda murakkab kechdi. Va nihoyat g`oliblar aniqlandi. 1999-2000 yillarda tug`ilgan o`smirlar o`rtasida 50 metrga erkin usulda suzishda Nortoy Hamroyev 1-o`rinni, Xusniddin Jamolov 2-o`rinni, Elbek Ikromov 3-o`rinni qo`lga kiritishdi va musobaqaning viloyat bosqichiga yo`llanma olishdi. 2003-2004 yillarda tug`ilgan o`smirlar o`rtasida esa Jamshid hayitmurodov 1-o`rinni, Akmal Ismatov 2-o`rinni, Hasan ochilov 3-o`rinni egallashdi.